Тўлаган Тожихўжаев

Тўлаган Тожихўжаев 1952 йилнинг 28 январьида Тошкент шаҳрида туғилган.  Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган(1970-1975). 1976-1983 йиллар мобайнида мазкур институтда ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланган ва кўплаб шогирдлар тарбиялаган. 1986-1993 йилларда эркин ижодкор сифатида асарлар яратган. 1993-1997 йиллар мобайнида Ўзбекистон Бадиий Aкадемияси ҳайкалтарошлик бўлими раиси сифатида фаолият олиб борган. 1997-2005 йилларда Ўзбекистон Бадиий Aкадемияси ҳайкалтарошлигида академик котиб вазифасида ишлаган. 2000-2005 йилларда эркин ижодкор, Ўзбекистон Бадиий Aкадемияси  аъзоси. 2005 йилдан то ҳозирга қадар Ўзбекистон Бадиий Aкадемияси ҳайкалтарошлик бўлими раиси сифатида фаолият олиб бормоқда. 1997 йилда Ўзбекистон  Бадиий Aкадемиясининг кумуш медали соҳиби. 2000 йилда  “Офарин” мукофоти соҳиби бўлган. 2008 йилда Шуҳрат медали билан тақдирланган. Ўзбекистон, Россия, Щвеция, Исроил, Франция, Канада, Туркия каби давлатларда ўтказилган халқаро кўргазма ва симпозиумлар иштирокчиси.