Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган
5 та муҳим ташаббус ижроси айни пайтда тизимли равишда ўз ифодасини топмоқда. Тўртинчи
ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш улар ўртасида китобхонликни кенг
тарғиб қилиш  бўйича тизимли ишларни
ташкил этишга йўналтирилган.  

Ёшларда болалик  чоғидан китобга меҳр ўйғотиш, мустақил фикр ва
кенг дунё қарашни шакллантириш уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлади.  

2019 йил 28 июнь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети Музейшунослик кафедраси доценти, т.ф.н. Курязова Дармон Тураевна Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 24-ўрта мактаб ўқувчилари билан «Китобдан яхши дўст бўлмас» мавзусида давра суҳбатини ўтказди. Болаларни китоб ўқишга қизиқтириш бўйича болаларга хос бўлган бадиий асарлардан лавҳалар келтирилди. Болалар шундай қизиқарли тадбилардан маънавий завқ олганликларидан мамнун бўлдилар. Тадбир сўнгида Дармон Курязова «Гулливернинг саргузаштлари», «Айвенго» каби китобларни  такдим этди.