2019 йилнинг 28 июн куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти Амалий санъат факультети “Реклама ва амалий графика” йўналиши талабалари ҳамда Рассомчилик коллежи ўқувчилари иштирокидаги “Ёш графиклар” номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Кўргазмада 22 нафар талабаларининг 50 га яқин офорт, линогравюра ва литография услубида ишланган  ижодий намуналари намойиш қилинди. Айниқса талабаларнинг ижодий ишлари орасида аллома Юсуф Хос Хожиб портрети тасвирланган литография услубидаги ва энг қадимги Япон халқ эртакларига ишланган “Ой маликаси” офорт услубидаги портрети ўзининг нафислиги билан томошабинларни жалб этди.

Кўргазманинг очилиш маросимидан сўнг талабалар Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройи директори Ф. Усмонов томонидан  сертификат билан тақдирландилар.