2019 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Бошланғич ташкилоти ва Дизайн факультети ҳамкорлигида  30 июнь- “Ёшлар куни» муносабати билан Миробод туманида жойлашган Байналминал маҳалласида мавжуд имконияти чекланган, ногирон ёшлар уйларига ташриф буюрилди. Институтнинг Ёшлар етакчиси Анвар Темиров бошчилигида Дизайн факультети Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича декани ўринбосари Озод Сайидов ҳамда  Байналминал фуқаролар йиғини ходими Гулчеҳра Аҳмедова шу маҳаллада истиқомат қилаётган  Авазжон  хонадонига ташриф буюрди.   Маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари Авазжонни ёшлигидан китоб ўқишга қизиқиши, аммо унинг  жисмоний нуқсони бўлганлиги сабабли кутубхоналарга бора олмаслигини маълум қилган эди.

Институтнинг Ёшлар етакчиси А.Темиров ташаббуси билан Авазжонга ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан ташкил топган китоблар жамланмаси ва “Ёшлар овози” (“Молодёжь Узбекистана”) газеталарига 6 ойлик обуна Сертификати топширилди.

Мазкур маҳаллада яна бир, билимга чанқоқ ёшлардан Мунисахон истиқомат қилувчи хонадонига ташриф буюрилди. Мунисахонга ҳам ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан ташкил топган китоблар жамланмаси ва “Ёшлар овози” (“Молодёжь Узбекистана” )газеталарига 6 ойлик обуна Сертификати топширилди. Институтда тизимли равишда турли байрамлар муносабати билан амалга оширилаётган сайъ-ҳаракатлар, ёшлар маънавиятини юксалтириш бўйича республикамизда олиб борилаётган ислоҳатлар самарасини янада оширишда ҳизмат қилади.