Давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Президентимизнинг 5 та ташаббусларини амалда жорий қилиш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Cанъатшунослик факультети Тиллар ва адабиёт кафедраси катта ўқитувчиси Таирова Феруза Тасвирий санъат факультетининг Маҳобатли рангтасвир  йўналишининг  3-босқич талабалари билан ҳамкорликда Тошкентдаги 64-мактаб ўқувчиларига рассомлик сирларидан маҳорат дарслари ўтказиб келишди.

Мактаб директори Муборак Даминова талабаларимизга катта миннатдорчилик билдириб, бу каби ишлар давомийлигини йўқотмаслик ва болаларимиз бундан жуда ҳурсанд бўлганликларини айтиб ўтди.