Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти   Тасвирий санъат факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Нишонбеков ташаббуси билан Миниатюра ва китоб графикаси  кафедраси катта ўқитувчиси, Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими  Хуршид Зиёхонов,  Маҳобатли рангтасвир кафедраси ўқитувчиси Умар Ражабовлар ҳамда Дастгоҳли рангтасвир йўналиши 1- курс талабалари Сунатилла Садирқулов ва Исломбек Жаримбетовлар бирлигида 2019 йилнинг 6 июнь куни Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида жойлашган Бўстонлиқ туманидаги ”Асака”оромгоҳи, Ғунча” оромгоҳи ҳамда 18 –сонли мусиқа санъат мактабига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида факультет ўқитувчилари ва талабалари томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган Президентнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида, ёзги таътил чоғида болалар ормгоҳларида рангтасвир санъати бўйича маҳорат даслари ташкил этилди ва ўтказилди. Қизиқарли тарзда олиб борилган маҳорат дарслари болаларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини янада орттирди.

Хусусан, “Халқаро Олимпия” куни муносабати билан Бўстонлиқ тумани ҳокимияти ҳамкорлигида 18–сонли мактабда 99298-сонли ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандлари ва “Хўжакент” ҳамда “Чинор” маҳалласида яшовчи  болалар жалб этилиб, уларга Хуршид Зиёхонов ва Умар Ражабовлар томонидан соат 10:00 да маҳорат дарслари ўтказилди.

Ғунча” оромгоҳида 12:00 да Хуршид Зиёхонов, “Асака” оромгоҳида 16:00 да Талғат Нишонбеков бошчилигида Сунатилла Садирқулов ва Исломбек Жаримбетовлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди.

Рангтасвир санъати бўйича мутахассисларимизнинг маҳорат дарсларини мамнуният билан қабул қилган болаларга  энг намунали рангтасвир ишлари тақдим этилди.