Жорий йилнинг 8 июль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Сайфуллаев Нодирбек Бахтиёрович бошчилигидаги делегация Беларусь давлат санъат академияси билан имзоланган ҳамкорлик шартномасига биноан,  тажриба алмашиш, ҳамкорликда янги лойиҳаларни келишиш мақсадида Минск шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги  ПҚ-2909 сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Беларусь давлат санъат академияси билан ҳамкорликда ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, айниқса, истиқболли педагог ва илмий кадрларни стажировкадан ўтказиш ва малакасини ошириш  борасидаги чора-тадбирларнинг ижросини жадаллаштириш режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф давомида маҳобатли декоратив санъат йўналиши бўйича қўшма таълим дастурининг имзоланиши, амалий санъат ва  дизайн соҳаларида алмашинув дастурини йўлга қўйиш, маҳорат дарслари ҳамда кўргазмалар ташкил этиш каби масалаларни келишиш кутилмоқда.