Жорий йилнинг 13 июл куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Амалий санъат факультети “Чизматсвир” кафедраси ўқитувчиси Дилфуза Аҳмадалиева томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 март куни ёшларга  эътиборни кучайтиришга қаратилган видеоселектор йиғилишида белгиланган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Яккасарой туманидаги “Кўк гумбаз” ҳиёбони  атрофида чизматасвир фанига бағишланган маҳорт дарси ташкил этилди.

Маҳорат дарси Миробод туманидаги 328 –мактаб ўқувчилари билан биргаликда амалга оширилди.  Ушбу маҳорат дарси орқали ўқувчиларнинг бўш вақтлари мароқли ўтказилди. Маҳорат дарси давомида болаларга институтимиз фаолияти ҳақида сўзлаб берилди. Қизиқувчи болалар учун  рангтасвир ва чизматасвирга оид электрон фотосуратлар намойиш этилди.