Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш борасидаги амалий ишлар давом этмоқда. Бугун “Санъатшунослик” факултети ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти факултет Кенгаши томонидан талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, китобхонлик маданиятини шакллантириш ва билимдон талабаларни рағбатлантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал тур ўйинларига старт берилди. Мантиқий саволларга бой ўтган ўйинда факултетнинг 1 босқич Музей педагогикаси ва Арт-менежмент жамоалари ўзаро беллашишди. Албатта бундай билимдонлик мусобақалари зукколикни ва чуқур мантиқий фикрлашни талаб этади. Бу эса ўз ўзидан талаба-ёшлар ўртасида китобхонликка бўлган меҳрни ва иштиёқни оширади. Беллашувнинг биринчи тур натижаларига кўра, 1 босқич Музей педагогикаси йўналишининг “Музейшунослар” жамоаси яхши натижа ко’рсатган ҳолда ғолибликни қўлга киритди ва кейинги босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.