Шуни ғурур билан таъкидлаймизки, биз дунёнинг энг осойишта давлатларидан бирида истиқомат қиламиз. Яна шуни яхши англаймизки, бугунги тинчликни таъминлашнинг ўзи бўлмайди. Бу тинчлик заҳматли меҳнат эвазига қўлга киритилмоқда. Мен Ватанимизни қўриқлаётган, унинг учун жон фидо қилишга ҳам тайёр бўлган жасур аскарларимизни 14 январ Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан табриклайман. Мана шу юртнинг фуқароси сифатида мана шу тинч-осойишта ҳаёт учун сизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шу билан бирга Ватанимизни севган ҳар бир юртдошимизни табриклайман. Чунки ҳар биримиз Ватан ҳимоячисимиз!!!

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори

Нодирбек Сайфуллаев