Мутахассислик фанларидан Якуний назорат кўриклар “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон Ҳалқ рассоми Ғофур Қодиров бошчилигидаги Комиссия аъзолари томонидан баҳолаб борилди.

Биринчи босқич талабаларининг ижодий ишларига назар солар екансиз, ижодий мустақилликка ва янгиликка бўлган интилишни кўрасиз. Ҳар бир талаба ўз ижодий йўлини яратишга ҳаракат қилган. Бунда айрим талабалар қайсидир услубни ўзлаштириш орқали натижага эришишга ҳаракат қилган бўлса, бошқалари замонавий йўналишларга мурожаат қилиш орқали ўз ижодий потенциалини намоён қилишга уринган.

Мазкур кўрикни баҳолаб борган устозлар ҳам буларни инобатга олган ҳолда, бу йил ҳақиқий ижодкор талабаларнинг салмоғи ҳар қачонгидан баландроқ эканлигига урғу бериб, бундан кейин ҳам қабул жараёнларининг мана шундай шаффоф тарзда олиб ёндошиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Шу билан бирга бу биринчи босқич талабалари бўлганлиги сабабли уларнинг бундан кейинги ривожланиши учун муҳим бўлган маслаҳат ва тавсиялар ҳам бериб ўтилди.