Муҳтарам
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 27 декабр куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувларида олдимизга қўйилган энг асосий вазифалардан бири бу ёшлар билан мулоқот
қилишдир. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек
Сайфуллаев талабалар билан учрашув ўтказди.

         Ушрашувда
дастлаб Нодирбек Сайфуллаев сўзга чиқиб, бугун юртимизда
ёшларга бўлаётган эътибор ҳар қачонгидан ҳам юқори эканлигини
таъкидлаб, бугунги ёшлардан талаб қилинаётган асосий вазифа фақат ва фақат,
яхши билим олиш, ўзлари қизиққан, таҳсил олаётган соҳасининг яхши мутахассиси
бўлиш эканлигини айтиб, Президентимизнинг “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар
билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили
бўлади “ деган сўзлари бизга улкан куч-ғайрат бераётганини таъкидлаб ўтди.

         Шунингдек,
тадбирда меҳмон сифатида иштирок этаётган
Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раиси, Сенатор – Сирожиддин
Саййид, Ўзбекистон Халқ артисти – Эльёр Носиров, Ўзбекистон санъат арбоби –
Ортиқали Қозоқов, Ўзбекистон Давлат драма театрининг актёри ва режиссёр –
Самиддин Лутфуллаевлар ҳам сўзга чиқиб, бугунги Ўзбекистон Муҳтарам
Президентимиз раҳнамолигида том маънода ёшлар мамлакатига айланиб бораётгани,
Давлат раҳбарининг ҳар бир қарори, ҳар бир фармонида ёшларга бўлган эътибор
доимо асосий ўринда
эканлигини таъкидлаб
ўтдилар.

         Шундан
сўнг институтнинг фаол ёшлари билан бевосита мулоқот ўтказилди. Унда талабалар
институт ҳаётига бевосита алоқадор бўлган савол ва таклифларини билдиришди.
Институт раҳбарияти бу савол ва таклифлар юзасидаб батафсил маълумот берар экан, ёшларни бундан сўнг ҳам мана шундай фаол бўлишга чақиришди. Чунки институтга
ҳақиқий баҳо ёшлар эришаётган
ютуқлар орқали берилади. Ёшлар қанчалик фаол ва интилувчан бўлса, институтда
ҳам доимо ижобий ўзгаришлар бўлаверади.

         Тадбир сўнгида Нодирбек Сайфуллаев
сўзга чиқиб, бугунги учрашув жуда ҳам самарали бўлгани, ҳамда бундай учрашувлар
тез-тез бўлиши, бугун айтилган таклифлар фикр мулоҳазалар юзасидан, албатта иш
олиб борилишини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга тадбир меҳмонларига дипломлар ва
эсдалик совғалари тақдим этилди.