Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар самараси улароқ жамиятимизда хотин-қизларимизнинг роли ва қадр-қиммати кун кундан юксалиб бормоқда. Қизларни катта ҳаётга тайёрлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш борасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

         Бугун ҳам Aмалий санъат факультетида факультет қизлари ўртасида “Қизлар давраси” танлови ташкил этилди. Мазкур танловда қизлар Таништирув, Савол-жавоб, Пазандалик ҳамда Эркин мавзу каби тўртта шарт бўйича беллашдилар.

         Қизларнинг ҳар бир шарт бўйича натижалари шарт сўнгида ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Шунингдек, ҳар бир шарт сўнгида факультетнинг иқтидорли талабалари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар томошабинларга эътиборига тақдим этилди.

         Қизғин ўтган танлов якунида барча ғолиб ва иштирокчиларга факультет раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари ҳамда сертификатлар тақдим этилди.