Навбат Тасвирий санъат факультетининг фаол қизларига етиб келди. Бугун ушбу факультетда таҳсил олаётган қизлар орасида факултет босқичига йўл олган 5 нафар қиз ўз билимлари ва маҳоратларини устозлари ва тенгдошларига намойиш қилдилар.

         Ушбу қизлар ҳам бошқа факультет талабалари каби Таништирув, Савол-жавоб, Пазандалик ҳамда Эркин мавзу каби тўртта шарт бўйича беллашдилар. Шу билан бирга шартдан шартга ўтиш жараёнида турли кўнгилочар куй-қўшиқлар орқали томошабинларга хуш кайфият улашилди.

Талабаларнинг ҳар бир чиқиши ҳар бир шарт бўйича хакамлар хайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

Танлов якунига кўра Фильмнинг тасвирий ечими йўналиши 1-босқич талабаси Ўғилой Атоева 1-ўринни қўлга киритиб, институт босқичига қатнашиш учун муносиб кўрилди.

Шу билан бирга танловнинг барча иштирокчи қизлари ҳамда саҳна кўринишларида фаол иштирок этган талабалар Тасвирий санъат факультети раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.