Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талаба қизлар ўртасида
ўткизалаётган “Қизлар даврасида” кўрик танловининг ўтказиш навбати Дизайн факультетига етиб келди. Бугун Факультет
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Муборак Эргашева ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавий
ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Дилноза Aкрамовалар раҳбарлигида
факултетнинг энг истеъдодли талаба қизлари ўртасида танловнинг факултет босқичи
ўтказилди.

            Шуни
алоҳида таъкидлаш лозимки, ташкилотчилар ўз йўналишидан келиб чиқиб,
иштирокчилар чиқиши ҳамда саҳна безагига алоҳида дизайн билан ёндошганлари
кўзга ташланди.

            Танловда
6 нафар қиз ўз маҳоратларини устозлари ҳамда тенгдошлари кўригидан ўтказдилар.
Ушбу қизлар ҳам бошқа факультет талабалари каби Таништирув, Савол-жавоб,
Пазандалик ҳамда Эркин мавзу каби тўртта шарт бўйича беллашдилар. Шу билан
бирга шартдан шартга ўтиш жараёнида турли кўнгилочар куй-қўшиқлар орқали
томошабинларга хуш кайфият улашилди. Aйниқса, миллий ва замонавий рақслар
томошабинларга манзур бўлди.

Талабаларнинг ҳар бир шарт бўйича чиқишлари хакамлар
хайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

Танлов якунига кўра Амалий графика йўналиши 1-босқич
талабаси Нилуфар Бабаева 1-ўринни қўлга киритиб, институт босқичига қатнашиш
учун муносиб деб топилди.

            Шу билан бирга танловининг барча иштирокчи қизлари ҳамда
саҳна кўринишларида фаол иштирок этган барча талабалар Дизайн факультети
раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

            Шу
билан “Қизлар даврасида” кўрик танловининг факултет босқичлари ўз ниҳоясига
етди. Энди ўз факультетларида ғолибаликни қўлга киритган қизлар танловнинг
институт босқичида маҳоратларини намоён етиб, ҳудудий босқичга чиқиш учун кураш
олиб борадилар.

            Барча
ғолибаларга омад тилаб қоламиз.