Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Иқтидорли ёшларига соҳа бўйича етакчи мутахассисларнинг ижодий маслаҳатлари ва маҳорат дарсларини ташкил қилиш ҳамда ўқитиш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар дастури доирасида Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори томонидан “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Муҳаммаддиёр Тошмуродовнинг “Характерли одам фони; контраст фонда ишлаш” мавзусида маҳорат дарсларини ташкил этилди.

Ёш ўрганивчи ижодкор учун ўз йўналишига эга ижодкордан сабоқ олиш ижодига янги қон қуяди ва шаклланишида муҳим жараёнга айланади. “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори Муҳаммаддиёр Тошмуродовнинг “Характерли одам фони; контраст фонда ишлаш” мавзусида маҳорат дарслари талабалар учун янгидан янги маълумотларга бой тарзда ўтгани шубҳасиз. Чунки бу дарсларни ҳар кунги дарслардан фарқли улароқ рассом ўз услуби ва дунёқараш асосида ташкил этди. Бу эса талабаларга келажакда ўз йўналишларини шакллантиришларида, албатта, ижобий рол ўйнайди.