Aввал хабар қилганимиздек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида факультет талаба-қизлари ўртасида “Қизлар давраси” кўрик танлови бўлиб ўтган эди. Бугун ушбу танловнинг факультет босқичи ғолибалари ўртасида якуний финал босқичи ўтказилди.

Тадбирни ёшлар билан ишлаш , маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Шоҳбек Эргашаов очиб берди ҳамда талабаларни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан яна бир бор муборакбод этиб, барча иштирокчларга омад тилади.

Танловда талаба қизлар Таништирув, Савол-жавоб, Пазандалик ҳамда Эркин мавзу каби тўртта шарт бўйича беллашдилар. Шу билан бирга шартдан шартга ўтиш жараёнида турли кўнгилочар куй-қўшиқлар орқали томошабинларга хуш кайфият улашилди. Aйниқса, миллий ва замонавий рақслар томошабинларга манзур бўлди.

Талабаларнинг ҳар бир шарт бўйича чиқишлари хакамлар хайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

Тадбир якунига кўра Санъатшунослик факультети “Музей педагогикаси” йўналиши 1-босқич талабаси Жуманазарова Махзуна 1-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга қатнашиш учун тавсия этилди.

Шу билан бирга танловининг барча иштирокчи қизлари ҳамда саҳна кўринишларида фаол иштирок этган барча талабалар институт раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.