Халқимиз азалдан тўю тантаналар, улуғ айём ва шодиёна кунларни бунёдкорлик, ободонлаштириш, ҳайру саҳоват йўлидаги эзгу юмушлар билан кутиб олишга одатланган. Бу каби ибратли саъй-ҳаракатлар ҳамиша умумхалқ ҳашари йўли билан, каттаю кичикнинг иштирокида амалга оширилади. Жорий йилда ҳам қутлуғ айём — Наврўзи олам арафасида умухалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарининг 2-куни ҳам фаол иштирок этиб, эрта тонгдан институтнинг барча бинолари ва ҳовлисида, шунингдек, поттахтимиздаги “Фурқат” боғида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини қизғин тарзда олиб боришмоқда.