Дунёда
кечаётган пандемия таълим муассасаларининг онлайн тарзда фаолият олиб боришини
тақозо этмоқда. Барча турдаги таълим муассасаларида онлайн дарслар олиб
борилмоқда. Мактаб ўқувчилари учун режадаги фанлардан ташқари санъат ва
маданият соҳасининг етук вакиллари томонидан маҳорат дарсларининг ташкил
этилаётганлиги нафақат болаларни ижодий қобилиятларини ўстириш, санъатнинг сирларидан
воқиф қилиш, балки забардаст санъаткорларнинг ижодий фаолияти билан яқиндан танишиш
имконини беради. Шу мақсадда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва
дизайн институтида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар томонидан ҳам
маҳорат дарслари онлайн дарс сифатида бериб борилмоқда.

Маҳобатли
рангтасвир кафедраси профессори, Ўзбекистон санъат арбоби Алишер Алиқулов,
Китоб графикаси ва миниатюра кафедраси профессори, “Меҳнат шуҳрати” ордени
соҳиби Аслиддин Калонов, Ҳайкалтарошлик кафедраси доценти Улуғбек Курязов,
Либос дизайни кафедраси мудири, доценти Феруза Атаханова, Маҳобатли рангтасвир
кафедраси мудири, доцент Шихназар Жуманиязов ва “Бадиий кулолчилик ва санъат
асарларини таъмирлаш” кафедраси мудири, доцент Дилшод Ҳайтметовлар томонидан
маҳорат дарслари ўтилди. 

https://youtu.be/bQURpoATZOk

Бугун “Бадиий
кулолчилик ва санъат асарларини таъмирлаш” кафедраси мудири, доцент Дилшод Хайтметовнинг
“Нақш санъати” мавзусидаги маҳорат дарслари онлайн дарс сифатида ойнаи жаҳон
орқали намойиш этилди. Карантин даврида профессор-ўқитувчиларнинг ушбу дарслари
болажонларни тасвирий санъат, амалий санъат, дизайн соҳасига бўлган
қизиқишларини янада орттиришда муҳим аҳамият касб этади деган умиддамиз.