Биз ишлаётган табаррук масканга оид муҳтарам Президентимизнинг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ -4688- сонли  муҳим қарори “Тиллар ва адабиёт”кафедраси профессор-ўқитувчиларини ҳам руҳлантириб юборди. Ҳар қандай санъат учун кенг тасаввур ва тафаккур керак. Бу борада тил, адабиёт ва нутқ маданияти фанларини ўқитиш сифатини яхшилаш бизнинг доимий вазифамиз бўлиб қолади. Чунки, барча санъатнинг замирида сўз санъати ётади. Инсон сўз уммонида сузмагунча комил инсон бўла олмайди деган эди Чингиз Айтматов. Шундай экан, биз санъатга ошифта талабаларимизни тасаввур ва тафаккур кенгайтиришда сўз уммонида суздирамиз. Бу эса, уларнинг ижодига илҳом бағишлайди. Ноёб истеъдод эгаси, беназир мусаввир, миниатюра санъатининг асосчиси, “Шарқ Рафаэли” эҳтиромига сазовор бўлган Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини нишонлаш бизни беҳад қувонтирди. Камолиддин Беҳзод сўз мулкининг султони ҳазрат Миралишер Навоийнинг суюкли шогирди бўлган. Камолиддин Беҳзодни нодирларнинг нодири бўлишида буюк Навоийнинг хизматлари, хомийлиги катта бўлган. Камолиддин унинг таҳаллуси бўлган. Демак, Камолиддин Беҳзод номидаги   Миллий рассомлик ва дизайн институтининг талабалари комиллик сари кўтарилиб, камол топишлари жоиздир. Қарорнинг айнан шу бандини бажаришда кафедрамизнинг барча профессор-ўқитувчилари камарбаста бўлишади.

“Тиллар ва адабиёт” кафедраси мудири

  Холдарова Фариза Тухтабаевна