Халқимиз
азал-азалда Ватан учун, элу юрт учун хизмат қилган инсонларни қадрлаб,
хизматларини муносиб баҳолаб келган. Бугун ҳам юртимизда Ватан тинчлиги йўлида
заҳмат чеккан уруш ва меҳнат фахрийлари, нуроний отахону онахонлар доимо
иззат-ҳурматда.

Камолиддин
Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори
Нодирбек Сайфуллаев бошчилигида   9
май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан институтда узоқ йиллар давомида
хизмат қилиб, бугун кекесалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар ҳолидан
хабар олинди
ҳамда уларга институт жамоаси номидан совға саломлар тақдим
этилди.

Aлбатта, бу
ишлар бугунги пандемия ҳолатини инобатга олган ҳолда, карантин қоидаларини
бузмасдан амалга оширилди.

Ўз ўрнида
фахрийлар ҳам институт раҳбарияти ҳамда ходимларига миннатдорчилик билдирар
экан, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, коронавирус балоси юртимиздан
тезроқ даф бўлишини тилаб дуо қилдилар.