Ҳозирги кунда карантин сабабли талабалар масофавий таълим платформаси орқали таълим олишмоқда. Бу вазият ўз навбатида профессор-ўқитувчиларда ҳам, талабаларда ҳам янги кўникмалар пайдо бўлишига замин яратмоқда. Ушбу мавзу бутун дунёда энг кўп муҳокама этилаётган мавзулардан бирига айланди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси қошидаги “Файласуфлар клуби” нинг навбатдаги йиғилиши “ZООМ” платформаси орқали “Пандемия шароитида инсон, табиат ва санъатга фалсафий назар” мавзусида ташкил этилди. Мазкур йиғилишда клуб аъзолари ҳозирги кунда юртимиздаги пандемия ҳолати, унинг табиатга, инсонга, бутун борлиққа бўлган таъсири, санъат асарларида акс этиши каби долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашишди.

Клуб аъзолар бўлган талабалар томонидан “Covid-19 пандемияси замонавий саънат (модерн) турларида”, “Cоvid-19 – кутилмаган ўзгариш”, “Страх быстрее вируса” каби бир қатор мавзуларида тақдимотлар қилинди.