Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2019-2020 ўқув йили битирувчиларининг Битирув малакавий иши ҳимоялари давом этмоқда. Бугун Дизайн факультети “Дизайн” кафедраси Дизайн: интерьерни лойиҳалаш таълим йўналишида таҳсил олган талабаларнинг Битирув малака ишларини ҳимояси бўлиб ўтди.
Ушбу масофавий ҳимояда хар бир талаба ўзининг Битирув малакавий ишларининг ёзув қисми ҳамда ушбу иш юзасидан тайёрлаган тақдимотларини намойиш этишди.
Мазкур ҳимояда талабалар томонидан тақдим этилган ишларнинг аксарияти ижобий баҳолангани ҳамда ишлаб чиқариш амалиётига тадбиқ этишга тайёр ҳолда намойиш этилаётгани эътиборга лойиқдир.
Бугунги ҳимояда “Қибрай туманидаги ўқув марказининг архитектуравий ва интерьер ечимлари лойиҳаси”, Турар жой биносининг архитектуравий ва интерьер ечимлари лойиҳаси” (Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида), “Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманидаги савдо фирмаси биносининг меъморий ва интерьер ечими”, “Фарғона шаҳридаги бизнес маркази биносининг меъморий ва интерьер ечими лойиҳаси”, “Разработка архитектуры и интерьеров мечети в Чиланзарском районе города Ташкента”, “Разработка планировки, архитектуры и интерьеров Националъного института художеств и дизайна в городе Ташкенте”, “Разработка архитектуры и интерьеров здания театра “Юного зрителия” в городе Ташкенте” ва бошқа бир қатор қизиқарли Битирув малакавий ишлари ҳакамлар эътиборига ҳавола этилди.