2020 йил 11 июнь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва Дизайн Институти, “Информатика ва менежмент” кафедраси профессор ўқитувчилари С.Закирова ва У.Зуннунова, ҳамда Руминиянинг Константа «Ovidius» Университети, Санъат факультети профессорлари Lelia Rus Pirvana ва Sinziana Romanescu лар билан ҳамкорликда “Замонавий арт университетлар: санъат соҳаси фанларини ўқитишнинг илғор тажрибалари” мавзусида вебинар ўтказилди.

Вебинарда қуйидаги иштирокчилар қатнашди:

Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий Рассомлик ва Дизайн Институти, Амалий санъат факультети декани
С.Саидова, Халқаро бўлим бошлиғи Ф.Қодирова, 
“Информатика ва менежмент” кафедраси профессор ўқитувчилари  А.Умаров, У.Мухамедов, Р.Умирзоқов,  К.Аскархаджаева, Р.Бердиев, Р.Қодиров,
Қ.Қодиров, Х.Қайтаров,

Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият 
институти  ҳузуридаги педагог
кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази директори
Т.Файзиев, ўқув бўлим бошлиғи Т.Утепова, “Санъатшунослик” йўналиши
тингловчилари М.Мухамедова, М.Гаипова, К.Курбанов, Ш.Ибрагимова, Г.Умарова
Ҳ.Мамажонова, З.Арзибаева, Н.Ҳудойқулова, А.Отегенов , С.Кадирова,  Б.Култашев, А.Ризаев

Маърузачилар

1. Умида Зуннунова, Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий Рассомлик ва дизайн институти, “Информатика ва менежмент” кафедраси
доценти.

2.
Lelia Rus, Sinziana Romanescu , Руминиянинг Константа «Ovidius»
Университети, Санъат факультети профессорлари

 3. Сайёра Закирова, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва
дизайн институти, “Информатика ва менежмент” кафедраси доценти, техника фанлари
номзоди

Умида Зуннунова “Дизайн менежменти ва маркетинги фанининг ўқитишнинг Испания олий таълими тажрибаси мисолида” мавзусини тақдимот қилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида 2019 йил декабрь ойида Испаниянинг Escuela Superior de desino de Murcia олийгоҳида малака ошириш даврида ортирган билимлари билан ўртоқлашди. Вебинар иштирокчилари Испания таълим тизими билан танишидилар. У.Зуннунова  фанлар модулни ташкил этиши, уларнинг якуни талаба томонидан яратиладиган лойиҳа бўйича  баҳоланиши, ҳар бир лойиҳа  учта қисмдан иборатлигини гапирди. Биринчи қисм reference бўлиб, унда талабани нима илхомлантирганлиги тақдим этилади, иккинчиси research бўлиб, ушбу масалада қандай илмий изланишлар бўлганлиги ўрганилади ва учинчи қисм бевосита талабанинг ғояси асосида яратилган дизайн ва унинг прототипи берилади. Талабанинг битирув малакавий иши компанияларнинг эҳтиёжидан келиб чиқади. Олий таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида алоқа яхши ўрнатилган, деб якунлади сўзини.

Lelia Rus ва Sinziana Romanescu  “Ижод ва таълим. Онлайн таълимга ижодкор
талабаларни жалб этиш ва мотивлаштириш” мавзусида ўз ижодларини намойиш этиб,
ижод ва таълим бир бирини тўлдириши хақида гапирдилар. Пандемик даврда онлайн
орқали талабаларни ўқитишда қандай қийинчиликларга  дуч келгани ва уларни бартараф этгани хақида
ўз тажрибаларини иштирокчиларга батафсил баён этдилар.

Сайёра Закирова  “Тадбиркор университет: Creative Spark
лойиҳаси доирасида ортирилган тажриба” мавзусини ёритди. Бугунги кунда QS
мингталигига кирувчи барча университетлар тадбиркор университет ҳисобланиши, тадбиркор
университет қанақа университет эканлиги хақида маълумот берди. Санъат соҳаси йўналишлари
талабаларига ҳам тадбиркорлик билимларни бериш замон талабига айланмоқда.
Битирувчиларнинг иш билан таъминлаш кўрсаткичи QS рейтингида энг муҳим
кўрсаткич ҳисобланади. Битирувчиларимиз бизнесини очиш орқали ўз ўзини иш билан
таъминланишини билдиради, деб таъкидлади С.Закирова.

Вебинар якунида қатнашчилар томонидан кўплаб саволлар
берилди. Мунозара қизиқарли бўлиб, улар ўз саволларига маърузачилар томонидан
аниқ жавобларини олдилар ва яна шундай вебинарларда иштирок эиш истагини
билдирдилар