Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонларига биноан  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳайкалтарошлик кафедраси ўқитувчиси – Асроров Ўткир Қудратович “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Бугун институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Ўткир Асроров билан учрашиб, ушбу юксак мукофот билан самимий муборакбод этди ҳамда институт жамоаси номидан ёш ва истеъдодли ижодкорга сиҳат-саломатлик, келгуси ижодий ва касбий фаолиятларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилади.