Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонлари эълон қилинди.

Қувонарли томони мазкур Фармонга мувофиқ Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти маҳобатли рангтасвир кафедраси доценти, рассом – Раҳмонов Содиқжон Мўминович “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони билан ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳайкалтарошлик кафедраси ўқитувчиси – Асроров Ўткир Қудратович “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Институт раҳбарияти номидан Содиқжон Раҳмонов ҳамда Ўткир Асроровни юксак эътироф ва мукофотлар билан самимий муборакбод этамиз ва келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.