Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонлари эълон қилинди.

         Мазкур Фармонга биноан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ҳайкалтарошлик мутахассислиги бўйича магистранти – Норбоев Баҳром Нормурод ўғли «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.         Институт раҳбарияти номидан БаҳромНорбоевни юксак эътироф ва мукофот билан самимий муборакбод этамиз ва келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз