Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида институт талабасига айланган Азизахон Шокиржонованинг хонадонига ташриф буюрди


Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида институт талабасига айланган Азизахон Шокиржонованинг хонадонига ташриф буюриб, уни  талаба бўлгани билан қутлади ҳамда институт жамоаси номидан табрикнома ва эсдалик совғаларини тақдим этди.

– Менга билдирилган улкан ишонч учун Президетимизга ўзим ва яқинларим номидан миннатдорчилигимни билдираман – дея ўзининг қувончини ифода этди Профессионал таълим: либос ва газламалар таълим йўналиши талабасига айланган Азизахон Шокиржонова.- Келажакда ало баҳоларга ўқиб бу ишонч ва ғамхўрликка муносиб бўлишга интиламан.

Ўз ўрнида институт ректори институтда талабаларнинг билим олиши учун яратилган шароитлар, сўнгги йилларда соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб,  талаба-ёшлар ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда келажакда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.