Жорий йилнинг 12,13,14,15 октябрь кунлари институтнинг барча факультетларида 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ – 637-сон Қонунинг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида фаол тарғиб қилиш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн видеоконференция, семинарлар ўтказилди. Семинарда “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси профессор-ўқитувчиларидан катта ўқитувчи Ш.Ғаниев, ф.ф.д. (PhD) Д.Жуманиёзова,  катта ўқитувчи Б.Маъруфбоев, доцент Р.Хасановлар институтнинг профессор ўқитувчилари ҳамда магистр ва бакалаврнинг 2,3,4-курс талабаларига 2020 йил 23 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ – 637-сон Қонунга доирбир қатор масалалар юзасидан: мактабгача таълим бўйича 6 ёшдан 7 ёшгача тарбияланувчилар учун мактабгача таълим мажбурий ҳисобланиши, Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим бўйича:- умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши; – 11 йиллик мажбурий бепул таълим амалга оширилиши;- академик лицейларда 2 йиллик таълимнинг жорий этилиши;- инклюзив таълимнинг жорий этилиши белгиланганлиги,  Умумий ўрта таълим (I–XI синфлар) босқичлари белгиланганлиги:- бошланғич таълим (I–IV синфлар); – таянч ўрта таълим (V–IX синфлар);- ўрта таълим (X-XI синфлар). Олий таълим бўйича:- олий таълимни кундузги шаклдан ташқари кечки, сиртқи ва масофавий шаклларда олиш мумкинлиги;- бакалавриат таълим йўналишида таълим олишнинг энг кам муддати 3 йил, магистратурада 1 йил бўлиши;- олий таълим муассасаларига кредит тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш имкониятининг берилиши мустаҳкамлаб қўйилганлиги, Олий таълимдан кейинги таълим бўйича: илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тартиби, шунингдек, ҳарбий, тиббиёт ва бошқа таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим олишнинг ўзига хос хусусиятлари;- олий таълимдан кейинги таълимни олиш муддатлари белгиланганлиги тўғрисида  мазмунли маърузалар ташкил этдилар.