Мана, неча кундирки, қалбларимиз ғурур ва ифтихорларга тўлди. Муҳим сиёсий, тарихий жараён содир бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 75 сессияси. Ушбу нуфузли халқаро ташкилотининг минбарида муҳтарам Президентимизнинг сўзлаган нутқлари таъсиридамиз. Aйниқса, “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ўзгача бир эҳтиром туйғусини туймоқдалар. Чунки юртбошимиз мамлакатимизнинг давлат тили ҳисобланган ўзбек тилида нутқ сўзладилар. Тилимизни халқаро минбарга олиб чиқдилар. Бу бизнинг орзуларимиз эди. Орзулар рўёбидан кўнгилларимиз тоғдек кўтарилди.

Шу билан бирга, таклиф сифатида киритган 11 та ташаббуслари халқаро миқиёсда нуфузли ташкилотлар-у давлат арбоблари, нуфузли нашрларнинг диққат марказида турибдики, бу ҳам биз учун фахр. Улар муҳтарам Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 72 сессиясида кўтарган масалалари ўз ечимини топганлигига ҳам эътибор қаратишяпти. 

БМТнинг навбатдаги 75-сессиясидаги 11 та ташаббуслари ҳам долзарблиги, муҳимлиги, ҳали ҳеч ким ўйлаб кўрмаган фавқулотдалиги билан ҳам аҳамиятлидир. Муҳтарам Президентимиз пандемия шароитида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш долзарблилигига эътибор қаратдилар. Чунки бу таҳликали офат ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, ўртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлаб бердилар. Ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, саломатликлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратиш зарур – дея таъкидладилар. Шу муносабат билан халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этдилар. 

Маълумки, ёшлар масаласи ҳар доим Юртбошимизнинг диққат марказида туради. Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенсиясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

Aфғонистон – Марказий Осиёнинг ажралмас қисми эканлигига эътибор қаратар эканлар, афғон халқининг дард-у хасратларини тинглайдиган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида доимий қўмита ташкил этиш таклифи билан чиқдилар.

Пандемия шароитида қашшоқлик ва камбағалликнинг глобал муаммолари кучайиб бораётгани сир эмас. Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларга бағишланган глобал саммит ўтказилишини таклиф этдилар. Шунингдек, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди – деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Aссамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини киритдилар. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ эканлигини ҳам таъкидладилар.

Aйниқса, транспорт, коммуникация алоқаларининг минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қадимий Буюк ипак йўлини тиклаш учун ҳамда халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 

Муҳтарам Президентимиз томонидан таклиф этилган ташаббусларнинг ҳар бири қизғин кутиб олинганлиги ва эътирофларга сазовор бўлганлиги бизни беҳад фахрлантирди.

 Фариза Холдарова,

 “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси мудири