“Санъат истеъдоддан    ташқари мўъжизалар кашф эта олишни талаб қилади. Инсон  қўллари шу қадар кўп имкониятга эга заргар-ки, у ҳеч қачон ўз имкониятлари ҳажмини ўлчашга қодир эмас. Шу сабаб “бўлиши мумкин эмас”  деган сўзни ишлатишга  шошилманг”.

“Гўзаллик дунёни қутқаради” деган эди машҳур ёзувчи Ф.М.Достоевский. Гўзаллик деганда нимани тушунамиз? Уни ушлаб кўришимиза мумкин эмас. Томоша қилиб, ҳис қилишимиз ёки роҳатланишимиз, баъзи инсонлароддийҳолатлардан завқ  олиши мумкин. Масалан…табиат,гул, манзара ва бошқа нарсалар. Бу туйғулар реал ҳаётда, кўп вақт давом этмайди. Чунки, бугунги кун тугаб  эртангиси бошланади,ёз ўтиб қиш келади. Вақт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб қолмаган. Бу гўзалликни  қандай сақлаб қолиш, қандай қилиб биздан кейинги авлодларимизга ўз давримиздаги гўзалликни етказа олишимиз мумкин?

Гўзалликни етказа олиш, ёки гўзалликни яратиш деганда рассом, мусиқачи, ҳайкалтарош, шоир ваёзувчилар хаёлимизга келади. Чунки узоқ тарихга назар солсак айнан санъаткорлар гўзаллик яратишган. Улар нафақат гўзалликни, балки ижтимоий ҳаёт, инсон руҳияти ва ҳатто қўрқувларини ҳам  баён қилишган. Масалан, шоир ва ёзувчилар ўз даврида бўлган муҳитни, одамлар ҳаётини, ҳатто ўша пайтда мамлакатда ҳукм сураётган сиёсат,қаҳрамони истиқомат қилаётган жой,табиатини ҳам баён эттирган. Масалан Ф.М.Достоевский ўз асарларида инсон руҳияти, хоҳиш истакларини яққол акс этирган. Нафақат ёзувчилар, балким П.Пекассонинг “Герника” асарида айнан ўша даврдаги сиёсий тўнтариш, шафқатсизликни кўришимиз мумкин.

Шу билан бир қаторда ҳар бир даврдаги рассомлар, ўз давридаги оқимлар ва жанрлар ёрдамида томошабинга ўз фикрини етказган.

“Санъатни ҳеч қачон танқид қилиш керак эмас,чунки ундаги ҳар бир хато, янги ижод намунаси бўлиши мумкин”.

Санъат улуғворлик, қадриятлар ва акс қадриятлар, ҳиссиёт ва инсон руҳиятини шунчалик чуқур акс эттириши мумкин-ки,шу боисдан муайян хил, тур ҳамда жанрлар доирасида инъикос эттирадиган бадъий ижодий маҳсулини англатади.Ҳатто ички ҳиссиёт ва инсон психологиясини ёки борлиқ  атрофимиздаги ҳодисаларни акс эттираётган бўлса, туб моҳияти фалсафага бориб тақалади.

Вақт ўтган сари санъат ва унинг талаблари, турлари ўзгарар экан. Айниқса бу ҳозир биз яшаётган  замонавий ғоялар ва технологиялар ҳукм сураётган даврдаяққол кўзга ташланади. Нима бўлишидан қатъий назар, шахс ўз фикрини, ғоясини бемалол турли йўллар билан баён эта олиши керак. Замон талабига кўра буюк устозларимизни унутмаган ҳолда, бизларни ҳам дунёқарашимиз ўзгарган бўлса ҳам фикримизни етказишимиз зарур.

Замонавий санъат оқимларидан бири,бу перфоманс оқими. Бу оқим Футуристларнинг томошаси орқали вужудга келган. ”Перфоманс”ни термин сифатида илк бор Джон Кейдж ўзининг кўргазмасида ишлатган.

Перфоманснинг – ўзини акс эттириш услуби (методи), ҳаракатсизлик, танаффус, ўзини кузатиш, ўзидан устун туриш ва ўзини енгиш. Перфомансни 4 – та қоидаси мавжуд, у  қоидалардан перфоманс яратилади.

1 – жой

2 – рассом

3 – вақт

4 – рассомнинг томошабинга муносабати

Бу санъат турининг академизм ва реал ҳаётга алоқаси йўқ,   деган фикрлар ҳам келиб чиқиши мумкин. Аммо ҳар бир замонавий санъат  негизида реализм бор. Ҳар бир деталл тагида ҳақиқат ётади.

“Перфоманс санъат тури ўзини англашга хизмат қилади ” деган эдиТайвандлик рассом Теёйчин Сье.

Теёйчин Сье перфоманс оқимини  ривожланишига улкан ҳиссасини қўшган рассомдир.

Теёчин      Сье 1978-1998 гача 5 та перфомансдан ташкил топган туркумини оммага тақдим этди. Уларнинг ҳар бири 1- йил давом этган. 1986-1999 йиллар омма олдида 13 йиллик орзуси, кўргазмасини намойиш қилди. У олдига қўйган мақсадига етишди. “Ҳаракатсизлик, танаффус, ўзини кузатиш, ўзидан устун туриш ва ўзини енгиш” 5 ТА ТУРКУМИНИ НОМЛАРИ ЭСА

1- Панжара

2 – Вақт

3 – Очиқ осмон олдида

4 – Ҳаёт ва санъат

5 – Санъатсиз.

Теёйчин Сьенинг менда катта қизиқиш  уйғотган перфомансларидан бири “Панжара” асари бўлди. У 366 кун панжара ичида ўтиради. Бу панжара устахонасида қурилган эди. У ҳеч нарса қилмаган. ТВ кўрмаган, ўқимаган, шунчаки хаёллар оғушида кун санаган. Фақат жон сақлаш учун иложи борича кам нарса танаввул қилган. Сье ўзини ташқи ҳаётдан узиб, ўзини англашга интилган. Ҳеч нарса қилмасдан йўқликнинг маъносини қидирган. Бир томондан бу шунчаки бекордан бекр вақт ўтказишдек туюлиши  мумкин. Аммо, буддизм ва суфизм таълимотига ён боссак, бу ўзидаги қўрқувни енгиш, медитация, ўзини-ўзи англашга интилишдир. Шу тариқа камолга етиш деганидир.

Перфоманс ҳақиқатни акс эттиради. Бир томондан индивидуалликдан йироқлашган ҳолда, муаллифлик тушунчаси ҳар қачондан ҳам муҳимроқ, асл табиатга яқин бўлиб, ҳамма нарсадан иборат бўшлиқдир. 

Перфоманс санъат тури ўз-ўзини англашга хизмат қилади. Инсон руҳини юксалтиради. Мавҳум тушунчаларга ойдинлик киритади. Ички оламдаги қарама-қаршиликларнинг ўрнини донишгмандлик, сокинлик эгаллайди.

Ўзбекистонлик Нормурод Ниғматов ёш замонавий санъат турлари билан шуғулланувчи рассомдир. У 2015 йилда Ўзбекистон Давлат Консерваториясида қилган чиқишида “Ёруғлик ўзга бир ёруғлик қаршисида ўз кучини йўқотади” деган фикрни ўз перфоманси орқали тасвирлашга ҳаракат қилди. Бу билан у инсон пардалар ортига яширинган илоҳий моҳият эгаси бўлган зот эканлигини, у камолга етаркан, қаршисидаги ёруғлик уни қамраб олган, сингиб кетаётган  ажиб жимжитлик, файз, эзгулик эканлигини англаштишга ҳаракат қилади. 

 Перфомансдаги сукунатни сиз ҳам ҳис этасиз. Фақирликни сезасиз. Бу дамларда Сизнинг ичингизда эго йўқ, фақатгина соф жимжитлик бўлади. Шахс йўқолган, фақатгина мавжудлик бор ва нур осмонлар пештоқига қадар кўтарилган. Ҳар сафар бундай девона, фақатгина оддийлик ва ИШҚ бор ерда ва ЗИКР дуоси бор ерда, Худони шундай эслаш бор ерда, ана шундай мўъжиза содир бўлади. Сиз балки буни сезмасдирсиз ҳам. Аммо бу содир бўлади. Перфоманс  шундай гўзал санъат.

Камолиддин Беҳзод номидаги           

                    Миллий рассомлик ва дизай  институти талабаси

Азизахон Шоймуродова.