Mиллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорлар ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон маданият ва санъат соҳасини такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида анъанага мувофиқ миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорлар ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар тақдирланди.

Қувонарли томони ушбу қарорга мувофиқ 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантирилган 20 нафар номзод орасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Амалий графика кафедраси катта ўқитувчиси Жасур Жумаев ҳам бор.

Жасур Жумаев – кўплаб халқаро ва республика кўрик танловлари ғолиби, бир қатор нуфузли кўргазмалар иштирокчиси. Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,  «Жасорат» медали соҳиби, амалий санъатнинг ноёб тури – сомон санъати устаси ҳисобланади.

Институт раҳбарияти номидан Жасур Жумаевни юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз ва келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.