Бугунги кунда юртимизда олий таълим соҳасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хорижий давлат олий таълим муассасалари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Халқаро ҳамкорлик бўлиби ташаббуси билан Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида институт катта ўқитувчиси, санъатшунос Суҳроб Қурбонов «Ўзбекистон замонавий тасвирий санъатини ривожлантириш йўлида бадиий таълимининг ижодий имкониятлари» мавзусида вебинар ўтказди.

Вебинарнинг асосий мавзуси – дунё ва минтақавий тасвирий санъат шароитида бадиий таълимнинг ижодий ресурси муаммоларини муҳокама қилиш бўлиб, ушбу мавзу юзасидан маърузачи ўз нуқтайи назарини баён қилди. Маълумки, Турли хил ҳодисалар – карантин изоляциясидан тортиб, жаҳон маданий ва ижтимоий воқеаларигача бўлган янги воқелик замонавий рангтасвирга янги талабларни шакллантиради. Ушбу ўзгаришлар бизга – рассомлар, санъатшунослар ва санъат истеъмолчилари сифатида таъсир қилади. Вабинарда ушбу омиллар ҳам алоҳида ва умумий ракурсда муҳокама қилинди.