Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн интитути

“Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедрасининг 2020 йил № 5/1-сонли навбатдан ташқари мажлис

 БАЁННОМАСИ

Тошкент шаҳри

07.12.2020 й.                                                                       

Қатнашдилар: “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси мудири Ф.Холдарова; ф.ф.н. Х.Юлдашева, ф.ф.н. Н.Жуматова, катта ўқитувчилар Д.Иноятова, Д.Умарова, Ф.Тоирова, Г.Азизова; ўқитувчилар Г.Кобилова, Б.Джамалутдинова, Г.Ахмедова, Н.Раимжанова, С.Хорунова ва кабинет мудири З.Нуридинова.

Кун тартиби:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан 2020 йил 17 январда тасдиқланган 2020 йилда ёшлар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан “Йўл харитаси”нинг 22-банди ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 5 ноябрдаги 574-сон буйруғи тасдиқланган “Назорат режаси”нинг 3- бандида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 7 декабрдаги 649-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича “Конституция-фаровон ҳаётимиз пойдевори” мавзусида ўтказилган “Энг яхши иншо” кўрик-танлови ҳақида.

Эшитилди:

Масала юзасидан кафедра мудири Ф.Холдарова сўзга чиқди ва юқоридаги буйруқ ижросини таъминлаш бўйича кафедрага “Конституция-фаровон ҳаётимиз пойдевори” мавзусида “Энг яхши иншо” кўрик-танловини юқори савияда ўтказиш топширилгани, бунда талаба-ёшлар ўртасида танловларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда институтнинг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда танлов ҳақида материаллар бериб борилгани,  танлов низомлар талабларига мувофиқ юқори савияда ўтказилгани, танлов ғолибларини рағбатлантириш ҳамда уларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома”лар етказиш тўғрисида айтиб ўтди.

Масала юзасидан кафедра ўқитувчиси Г.Кобилова сўзга чиқиб, иншолар танловида асосан 1-босқич талабалари иштирок этганлиги ва дарс бериладиган фанлар “Рус тили” ва “Ўзбек тили” бўлгани сабабли, иншолар рус ва ўзбек тилларида олингани, иншоларни текшириб баҳолаш учун, кафедра ўқитувчиси, филология фанлари номзоди Н.Жуматова, кафедра ўқитувчиси, филология фанлари номзоди Х.Юлдашева ва катта ўқитувчи Д.Умаровалар жалб қилингани ва иншолар холисона баҳолангани ҳақида айтиб ўтди. Д.Умарова иншолар танловига тақдим этилган ижодий ишлар мазмуни, улардаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида  ҳамда қуйидаги рус ва ўзбек тилида ёзилган ижодий ишлар ўрнатилган тартибда вазирлик ташкилий қўмитасига тақдим этилиши ҳақида маълумот берди:

1-ўрин: Қосимова Мавлюда 1 курс Дизайн факультети талабаси

2-ўрин: Таласова Гулноза 1 курс Санъатшунослик факультети талабаси

3-ўрин: Абдухоликова Сафиноза 1 курс Санъатшунослик факультети талабаси

Масала юзасидан кафедра мудири Ф.Холдарова сўзга чиқиб, ғолибларни сертификатлар билан рағбатлантириш ҳамда уларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома”лар етказиш тўғрисида яна бир бор таъкидлади.

Қарор қилинди:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан 2020 йил 17 январда тасдиқланган 2020 йилда ёшлар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан “Йўл харитаси”нинг 22-банди ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 5 ноябрдаги 574-сон буйруғи тасдиқланган “Назорат режаси”нинг 3- бандида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 7 декабрдаги 649-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича “Конституция-фаровон ҳаётимиз пойдевори” мавзусида ўтказилган “Энг яхши иншо” кўрик-танловида иштирокчиларга ўринлар берилсин:

1-ўрин: Қосимова Мавлюда

2-ўрин: Таласова Гулноза

3-ўрин: Абдухоликова Сафиноза

Кафедра мудири                                            Ф.Холдарова

Кабинет мудири                                             З.Нуридинова