Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузурида очилган санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилиши   ўтказилди.

Семинарни Кенгаш раиси Архитектура фанлари доктори, профессор Абдуманноп Зияев олиб борди.

Семинарда Эътибор Мирзаназарованинг 17.00.08 – “Санъат назарияси ва тарихи” ихтисослиги бўйича “ХХ аср Ўзбекистон либос дизайни: асосий босқичлар ва ривожланиш тамойиллари” мавзусидаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация иши ҳамда Наргиза Хасанованинг 17.00.08 -“Санъат назарияси ва тарихи” ихтисослиги бўйича “ХХ аср Ўзбекистон бадиий таълими тарихи ва ривожининг асосий тенденциялари” мавзусидаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация иши муҳокама қилинди.  

Ушбу семинар онлайн тарзда ўтказилиб, унда илмий Кенгаш аъзолари, тақризчилар, ОАК экспертлари, докторантлар, мустақил изланувчилар ва факультет деканлари, кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Муҳокамалар қизғин тарзда ўтиб, савол-жавобларга бой бўлди.

Тадқиқотчилар бугун билдирилган фикрлар ва хулосалар асосида тез орада якуний ҳимояга чиқишларини маълум қилдилар.