Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузурида санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинарни Кенгаш раиси, Архитектура фанлари доктори, профессор Абдуманноп Зияев олиб борди.

Семинарда Камила Хикматуллаеванинг 17.00.08 – “Санъат назарияси ва тарихи” ихтисослиги бўйича “Мустақиллик даврида Ўзбекистонда замонавий шаҳар муҳитини бадиий безатиш санъати (Тошкент шаҳри мисолида)” мавзусидаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация иши муҳокама қилинди.

Ушбу семинар онлайн тарзда ўтказилиб, унда илмий Кенгаш аъзолари, тақризчилар, ОАК экспертлари, докторантлар ва мустақил изланувчилар ва факультет деканлари, кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Муҳокамалар қизғин тарзда ўтиб, савол-жавобларга бой бўлди.

Тадқиқотчи бугун билдирилган фикрлар ва хулосалар асосида тез орада ҳимояга чиқишини маълум қилди.