Республика “Хунарманд» уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси Хотин-қизлар ўртасида хунармандчиликни ривожлантириш бўйича мутахассиси Жуманова Феруза ва хунармандлар билан учрашув бўлиб ўтди

Барча олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари ҳаётида, уларнинг ўз истеъдодларини намоён этишлари ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишларида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус улкан аҳамият касб этмоқда.

Маълумки, ушбу ташаббуслардан бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
Жамиятимизда аёлларга бўлган ҳурмат ва эътибор кун-кундан юксалиб бормоқда, десак муболаға бўлмайди.

Бугун, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Устоз-шогирд» анъаналари асосида хунармандчилик билан шуғулланишни ривожлантириш мақсадида Республика “Хунарманд» уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси Хотин-қизлар ўртасида хунармандчиликни ривожлантириш бўйича мутахассиси Жуманова Феруза ва хунармандлар билан учрашув Камолиддин Беҳзод номидаги Милий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультетида бўлиб ўтди.

Тадбир «Либос дизайни» кафедраси томонидан ташкил этилиб, унда бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилган аёлларга яратилаётган имтиёзлар, шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ҳунарманччиликнинг сир–асрорлари, ўрганмоқчи бўлганлар нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги ҳам тўхталиб ўтилди.

Иштирокчиларнинг барча саволларига меҳмонлар томонидан батафсил жавоблар берилди. Шунингдек, учрашувда бевосита қатнаша олмаган талабалар ҳамда профессор ўқитувчилар учун онлайн тарзда ҳам олиб борилди.