Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари учун қишки таътил даврида ўқув жараёнининг услубий таъминотини яхшилаш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ўзлаштириш, маънавий-аҳлоқий тарбия ишларини самарали ташкиллаштириш ҳамда меъёрий ҳужжатларини ўрганиш мақсадида ўқув семинар машғулотлари режа-график асосида ташкил этиб борилмоқда.


Бугунги семинар-машғулоти институтнинг Дизайн ва Санъатшунослик факультетлари профессор-ўқитувчилари учун “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат йўналиши бўйича амалга ошириш лозим бўлган ишлар
ҳамда жамоатчилик Кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида бўлиб ўтди.


Машғулотни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Шоҳбек Эргашев олиб борди.


Семинар-тренинг давра суҳбати тарзида ўтказилиб, унда маънавий-маърифий ва тарбия ишнинг асосий йўналишлари, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимининг асосий вазифалари, “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини ўтказиш тартиби каби мавзулар юзасидан профессор-ўқитувчиларга тушунчалар берилди ҳамда уларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.