Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти сиз азиз талабаёшларнинг ижодини қўллабқувватлашда давом этади.

Институт талабалари ўртасида ўтказилаётган «ТАМАДДУН БУНЁДКОРЛАРИ» ҳамда «ҚАЛБИМ АРДОҒИДАСИЗ АЗИЗ УСТОЗИМ» номли танловларга ижодий ишлар қабул қилиниши  давом этмоқда.

Танловларда иштирок этиш учун қуйидаги анкеталарни тўлдиришингиз ва ижодий ишингиз билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар факультетларнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига тақдим этишингиз лозим.

«ТАМАДДУН БУНЁДКОРЛАРИ» танлови анкетаси (https://t.me/mrdi24news/3451 )

«ҚАЛБИМ АРДОҒИДАСИЗ АЗИЗ УСТОЗИМ» танлови анкетаси (https://t.me/mrdi24news/3450 )

Элатиб ўтамиз, танловларнинг ғолиб ва иштирокчиларини тақдирлаш маросими ва кўргазманинг очилиши 2021 йил март ойининг иккинчи ўн кунлигида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик кўргазмалар залидан бирида ўтказилади.

«ТАМАДДУН БУНЁДКОРЛАРИ» танлови низоми: http://mrdi.uz/2020/11/тамаддун-бунёдкорлари-деб-номлан/

«ҚАЛБИМ АРДОҒИДАСИЗ АЗИЗ УСТОЗИМ» танлови низоми: http://mrdi.uz/2020/11/қалбим-ардоғидасиз-азиз-устозим-д/