Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 87-02-70 сонли хатига асосан, институт талаба-ёшлари ўртасида Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларининг мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ тушунтириш мақсадида, Тасвирий санъат факультетида махсус курслар ташкил этилди.

Мазкур курслар ўзбек ва рус гуруҳи талабалари учун «Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим» кафедраси катта ўқитувчилари Н.Алимов ҳамда Ш.Ғаниевлар, Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга қиладиган ҳар йиллик Мурожаатлари юртимиз аҳолиси ва жаҳон ҳамжамияти томонидан катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиладиган муҳим воқеалардан бирига айланганини, бу йилги Мурожаатномада ҳам юртимизнинг тараққиёти учун муҳим бўлган жуда кўплаб жиҳатлар қамраб олинганини ҳамда халқимиз учун муҳим имконият манбайига айланганини таъкидлаб ўтди.

Мурожаатнома ва унда Муҳтарам Президентимиз томонидан билдирилган таклифлар, белгилаб берилган вазифаларга бағишланган тақдимотлар намойиш этилди.

Шу билан бирга, Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳаларни юксалтириш борасида илгари сурилган вазифалар чуқур таҳлил қилиниб, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги ғояларнинг ўрни хусусида қатор мисоллар келтирилди.

Курс давомида талабалар ўртасида Мурожаатнома, унга асосан ёшларга, таълим тарбия соҳасига яратилаётган улкан имкониятлар тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида савол-жавоб бўлиб ўтди.