Талабаларга ўқишларида янада қулайлик яратиш мақсадида мутахассислик фанлари учун махсус кийим яратилди.


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларнинг ўқиш ва ижод қилишлари учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида яна бир янгиликка қўл урилди.

Маълумки, институтнинг Тасвирий санъат ҳамда Амалий санъат факультетлари талабалари мутахассислик фанларида бевосита ижод билан банд бўлишади. Яъни, улар дарс жараёнларида бўёқ, лой ва бошқа ашёлардан фойдаланади. Оқибатда, эса уларнинг мутахассислик дарсларида алоҳида кийим кийган ҳолда қатнашиш зарурати юзага келади.

Институт ректори Нодирбек Сайфуллаевнинг ташаббуси билан талабаларга ўқишларида янада қулайлик яратиш мақсадида мутахассислик фанлари учун махсус кийим яратилиб, Тасвирий санъат ҳамда Амалий санъат факультети талабаларига тақдим этилди.

Ушбу кийимда талабалар учун барча зарур бўлган қулайликлар мавжуд бўлиб, бемалол ювиш ва узоқ муддат фойдаланиш мумкин бўлган сифатли матодан тайёрланди.

Махсус кийимнинг дизайни институтнинг «Либос дизайни» йўналиши битирувчиси Мария Тюрина томонидан яратилган.

Эътиборингизга мутахассислик фанларида ушбу кийимда ижод қилаётган талабалар акс этган фоторепортажни ҳавола этамиз.