Конференцияни кириш сўзи билан очиб берган институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Муҳтарам Президентимиз томонидан санъат ва маданият ҳамда унинг таркибий қисми бўлмиш бадиий таълимга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижасида юртимиз тасвирий ва амалий санъати, музейшунослик, дизайн соҳаларида улкан ўзгаришлар кўзга ташланаётганини, 2020 йил 21 апрелда эълон қилинган «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ҳамда мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 8 январь куни эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тасвирий ва амалий санъат, бадиий таълим равнақида янги саҳифалари очганини таъкидлади.

Шу билан бирга, Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис ҳамда халқимизга йўллаган Мурожаатномаларида ҳамда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида юртимиз таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттиришга доир муҳим вазифалар белгилаб берилганини айтиб, барчани конференция очилиши билан муборакбод этди.

Ўзбекистон Бадиий академияси бош илмий котиби Феруза Абиджонова анжуман иштирокчиларини қутлар экан, бугун янграйдиган фикрлар юртимиз тасвирий ва амалий санъати шунингдек,  дизайн соҳаси ривожи учун муҳим эканлигини, ёш олимлар учун бундай халқаро даражадаги анжуманлар тажриба мактаби бўлиб хизмат қилишини қайд этиб ўтди.

Тадбирда ўзбекистонлик соҳа вакиллари билан бирга, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия Федерацияси, Туркия, Хитой, Арманистон, Молдова, Тожикистон  каби ўндан ортиқ давлатлардан тадқиқотчилар  ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Ушбу конфренцияда тақдим этилган маърузаларда фан, бадиий таълим соҳасида ютуқларга эришиш, замонавий тасвирий ва амалий, дизайн соҳаларида инновацион фикрлайдиган юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнларини тубдан такомиллаштиришда илғор чет эл тажрибасини амалиётга тадбиқ этиш, тажриба алмашуви доирасида мутахассисликлардан келиб чиққан ҳолда илмий-тадқиқот фаолиятини янада ривожлантириш, янги давр бадиий таълим стратегиясини белгилашда хорижий тажриба ва миллий бадиий таълим хусусиятлари ўзаро таъсири муаммоларини хал этиш каби масалар ўз аксини топган бўлиб, ҳар бир маъруза иштирокчилар томонидан кенг муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, конференция юртимизнинг ёш тадқиқотчилари учун халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда дунё санъатида бугунги кунда қандай жараёнлар кетаётганидан чуқурроқ хабардор бўлиш имконини тақдим этди.