Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талаба-ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ёшларнинг онги-шуурига Ватан туйғусини чуқур сингдириш учун барча маданий объектлар қатори музейларнинг ҳам ўрни алоҳида. Aйниқса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари давлат музейи ўз экспонатлари орқали юртимизнинг ҳарбий қутратини ёрқин намоён этмоқда, десак янглишмаймиз.

Институт билан музей ўртасида ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, мазкур ҳамкорлик доирасида бугун талабалар Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳароҳлигида музейга ташриф буюришди.

Ташриф давомида талабалар бизнинг фахримизга айланган Қуролли кучларимизнинг тарихи, бугуни ва эртаси тўғрисида янада кўпроқ маълумот ва тасаввурга эга бўлдилар.