Мактаблар билан ҳамкорлик давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида жойлашган 62-умутаълим мактабини оталиққа олган бўлиб, ушбу мактабда бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бугун институтнинг Дизайн кафедраси ўқитувчилари  Нилуфар Маннопова ва Муҳайё Султонова мактабнинг 7 ҳамда 8-синф ўқувчилари учун «Дизайнда ранг гармонияси» мавзусида амалий машғулот ва маҳорат дарси ташкил этдилар.

Ушбу дарсларда ўқувчиларга ранг танлашда нималарга аҳамият қаратилиши, уларнинг уйғунлиги деганда қайси жиҳатлар инобатга олиниши, дизайнер бўлиш учун нима қилиш кераклиги ҳамда бугунги кун дизайн соҳаси ҳақида батафсил маълумот беришди.

Шунингдек, институт талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган асарлар мактабга тақдим этилди.