Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Амалий санъат факультети “Амалий санъат асарларини таъмирлаш” таълим йўналиши 2-босқич талабаси Наргиза Йўлдошеванинг “Нигоҳ” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Кўргазмани очиб берган Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонова ёш ижодкорни бугунги кўргазмаси билан муборакбод этар экан, юртимизда ёшларга улкан имкониятлар яратилаётганини, ёшлар эса бу имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозимлигини таъкидлади.

  Наргиза Йўлдошева кўзгазманинг ташкил этилишида ўз ёрдамларини дўстларига аямаган институт раҳбариятига ҳамда устозлари ва курсдош ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

  Кўргазмада яна бир қувончли воқеа эълон қилинди, яъни истеъдодли талаба Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этилган «Европа маданияти санъати» номли халқаро онлайн танловда «Зар кўйлак» номли аёллар кўйлаги билан иштирок этиб ғолибликни қўлга киритди ҳамда ташкилотчилар томонидан диплом ва медаль билан тақдирланди. Кўргазмада ушбу мукофотлар танатанали равишда топширилди.

  Бугунги кўргазмада ижодкорнинг «XVIII аср лаганида нусха»; «Мустақил оила», «Созандалар», «Денгиз», «Коинотдан назар», «Дуторчи», «Кулол қиз», «Овчи» ва бошқа кўплаб кулолчилик буюмлари, тақинчоқлар, либослар, миниатюра асарларидан иборат ижодий асарларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

  Тадбир сўнгида институт раҳбарияти томонидан Наргиза Йўлдошевага диплом ва эсдалик совғалари топширилди.