Китоб инсон маънавиятини юксалтирувчи энг яхши восита ўлароқ, бугунги ахборот технологиялари замонида ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмаган.

  Айниқса, бугунги кунда юртимизда ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг ҳам тўртинчиси айнан китобхонлик тарғиботига бағишлангани бежизга эмас.

Бугун юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида жуда кўплаб тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам Ахборот ресурс маркази томонидан ҳафталик доирасида ҳамда «Театр куни» бағишлаб кўргазма ташкил этилди.

Ушбу кўргазмада театр тарихи ва назариясига бағишланган кўплаб китоблар, драматик асарлар намойиш этилди.