Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида Ахборот ресурс маркази, институт хотин-қизлар кенгаши, «Ўзбек ва хорижий тиллар» кафедраси томонидан «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида мушоира кечаси ўтказилди.

Ушбу кечада талаба-ёшларга устозлари томонидан юртимизда китобхонликка берилаётган эътибор, китобнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.

Талаба-ёшлар ҳам бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини баён этиб, ўз ижодларига мансуб бўлган ҳамда ёд олган шеърларидан намуналар ўқиб беришди.

Ташкилотчилар томонидан эса мушоирада фаол иштирок этган талабалар сертификат ҳамда бадиий адабиётлар билан тақдирланди.

Шундан сўнг институт психологи томонидан талаба-ёшларнинг дунёқарашини янада кенгайтириш ҳамда ташқи муҳитда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан тезкор ва аниқ муносабат билдиришга қаратилган психологик тренинг ўтказилди.