Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларнинг ёт ғояларига берилишни олдини олиш, уларни илм-маърифатга ҳамда касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида «Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини очиб берган институт Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори Омонулла Салихов бугунги ахборот асрида талабалардан талаб этиладиган тушунчалардан бири бу информацияни саралай билиш, айниқса, ижтимоий тармоқларда бўлиши мумкин бўлган ҳар хил провакацияларга учмасликлари лозимлигини, бунинг учун эса яхши билим олиш, адабиёт ва санъатга ошно бўлишлари, бўш вақтларини мазмунли ўткаишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зайнаб Комилжонова бугунги кунда дин ниқоби остида ёш авлодни турли хил вайронкор ғояларга эргаштиришни мақсад қилган турли оқимлардан асрашимиз, бугунги интернет тараққий этган даврда турли тармоқларда берилаётган ҳар хил асосиз маълумотларга таянмаслик, муқаддас Ислом динини фақатгина ишончли манбалардан ўрганиш лозимлигини қайд этиб ўтди.

Институт психологи Азиза Алимова талаба-ёшлар билан уларнинг дунёқарашини янада кенгайтириш ҳамда ташқи муҳитда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан тезкор ва аниқ муносабат билдиришга қаратилган психологик тренинг ўтказди.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга давра суҳбати иштирокчилардан батафсил жавоблар олишди.