Бугунги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни санъатнинг турли йўналишларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Талабалик –  олтин давр. Бу даврнинг олтинлиги кўпроқ ундаги кулгули ва кутилмаган воқеалар билан характерланади. ”Қувноқлар ва зукколар” талабалар шоуси эса юртимизнинг ҳар бир талабаси биладиган ва севадиган дастурлардан биридир.

Институтнинг истеъдодли талабаларидан ташкил топган “EXCLUSIVE“ жамоаси ўзларининг эксклюзив тарзда ўтказилган  шоусини тақдим этдилар. Ушбу шоуда тақдим этилган талабалар ҳаёти ҳамда оддий кундалик ҳаётда учрайдиган қизиқарли ва кулгули ҳолатлар  талабалар ва профессор-ўқитувчиларга ҳақиқатда қувноқлик улаша олган эсда қоларли ҳазилларга бой бўлди.

Қувноқлик ва позитивлик инсон учун ҳар қандай касбда ва жойда бўлишидан қатъий назар лозим бўлган ҳислатлардандир. Бугунги шоу ҳам томошабинларга шундай кўтаринки кайфият бағишлади.