Жорий йилнинг 23 апрель куни 2021 йил «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»га бағишланган «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ўтказилган халқаро анъанавий  Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўз ниҳоясига етди.

Тантанали тақдирлаш маросимида фестивалда фаол иштирок этган бир қатор ижодкорлар муносиб тақдирланди.

Қувонарли томони Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси ҳамда бир қанча ижодкорлари ҳам турли номинацияларда эътирофга сазовор бўлди.

Жумладан, «Фестивалнинг энг фаол тарғиботчиси» ҳамда «Энг ташаббускор таълим муассасаси» номинациялари бўйича Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси тақдирланди.

“Камолиддин Беҳзод издошлари” танловида «Энг яхши миниатюра асари учун» номинацияси бўйича “Хаттотлик ва миниатюра” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Дилшода Хошимова фахрли 1-ўрин соҳибасига айланган бўлса, «Энг яхши амалий санъат асари учун» номинация бўйича “Хаттотлик ва миниатюра” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Ўғилой Мамадраҳимова 2-ўрин соҳибасига айланди.

Шуниндек, институтнинг “Хаттотлик ва миниатюра” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Нилуфар Ахмадалиева, “Ҳайкалтарошлик” таълим йўналиши 1-босқич талабаси Фарангиз Саидуллаева, “Театр безаги рангтасвири” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Нодирабегим Абдуразакова фестивалнинг бронза медали билан, “Хаттотлик ва миниатюра” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Дилшода Хошимова, “Маҳобатли рангтасвир” таълим йўналиши 2-босқич талабаси Жамшид Максумов, “Ҳайкалтарошлик” таълим йўналиши 2-босқич талабаси Турдалиев Асадбек, “Театр безаги рангтасвири” таълим йўналиши 1-босқич талабаси Анна Григорян кумуш медаль билан тақдирланди.

“Хаттотлик ва миниатюра” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Сабрина Жонибекова, “Ҳайкалтарошлик” таълим йўналиши 2-босқич талабаси Асадбек Рахматуллаев, “Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Сайёра Зиёдуллаева, “Театр безаги рангтасвири” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Мафтуна Саъдуллаева, “Компьютер графикаси ва бадиий фото”  таълимйўналиши 4-босқич талабаси Хусанбой Эргашев фестивалнинг нуфузли олтин медали билан тақдирланди.

«Маҳобатли рангтасвир» кафедраси ўқитувчиси Умар Ражабов эса «Энг яхши маҳорат дарси учун» ҳамда «Йилнинг энг яхши маҳорат дарси» номинацияси бўйича эътирофга лойиқ кўрилди.

Ғолиб ва совриндорларни мазкур ютуқ билан чин юракдан муборакбод этамиз.